Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшайдиган оила шу йилнинг 22 ноябрга ўтар кечаси ис газидан заҳарланди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, оила бекаси уйни иситиш учун оқшом тезак ёққан ва ухлаб қолган. Оқибатда, аёлнинг ўзи, бир ёшли ўғли ва улар билан бирга яшаган овсини ис газидан заҳарланиб, касалхонага тушган.
Заҳарланганларнинг аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот берилмади.
Айтилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.