Ўзбекистон ўз Қуролли кучларидаги жанговар тайёргарликни текширади. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг 25 ноябрда билдиришича, бу борада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бишкекка нота юборди.
Хабарда айтилишича, нотада қирғиз томони 26 ноябрда Ўзбекистон Қуролли кучларида жанговар тайёргарлик текширилиши юзасидан огоҳлантирилган.
“Тадбир Ўзбекистон Республикаси бошқа мамлакатларга нисбатан олдин қабул қилган мажбуриятларга қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади ва қўшни давлатларнинг манфаатларига қарши қаратилган эмас”, - дейилади нотада.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур нота ҳақида мамлакат ҳукуматини ва тегишли идораларни тезкор равишда хабардор қилди.