Хитойлик олим Хэ Цзянькуй ДНКси ўзгартирилган яна бир чақалоқ дунёга келиши мумкинлигини эълон қилди. Олимнинг айтишича, янги чақалоқнинг онаси хомиладорликнинг дастлабки босқичида ва бу лойиҳанинг муваффақияти ҳақида олдиндан башорат қилишга эрта.
Associated Press агентлигининг 28 ноябрда хабар беришича, бундан аввалроқ Хэ Цзянькуй ДНКси ўзгартирилган эгизак қизалоқ туғилганини маълум қилган эди.
Цзянькуйнинг иддао қилишича, эгизакларнинг генлари генларни таҳрир ёки йўқ қила оладиган махсус технология воситасида ўзгартирилган. Олимга кўра, шу йўл билан у чақалоқларни хомилалик пайтида отаси томонидан ўтган ОИТВ дардидан мосуво қилган.
Хитойлик олимнинг ДНКси ўзгартирилган чақалоқлар туғилгани ҳақидаги иддаолари ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланган эмас.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида генларни таҳрир қилиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш тақиқланган, бироқ Хитойда бунга рухсат берилади.
Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси Хэ Цзянькуй ўтказган тадқиқотларнинг нақадар қонунийлигини текширишини билдирган.