Президент Шавкат Мирзиёев уч йилдан сўнг давлат пахта етиштириш ишига аралашмаслигини ва "пахта даромад келтира бошлаши"ни айтди.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятига қилган сафари чоғида:
-Барибир пахтани манфаатдор кластерларга бераман. Икки-уч йилда давлат пахта билан шуғулланмайдиган бўлади. Пахта даромад келтира бошлайди,- деб айтган.
Президент шу йилнинг сентябрида пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган. Ўша йиғилишда пахта етиштириладиган туманларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ кластер тизимига ўтиши маълум қилинганди.
Май ойида мажбурий меҳнатга қарши гапирган президент, агар кластер тизимига ўтилса, ҳар бир кластер ҳосилни мустақил йиғиб олишини, бу орқали ўз-ўзидан мажбурий меҳнатга барҳам берилиши ҳақида айтганди.