Россия иқтисодий таназзулдаги Венесуэлага 6 миллиард доллар сармоя киритмоқчи

Путин Кремлда Мадурони кутиб олмоқда.

Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия нефть ва олтин қазиб олиш саноатига 6 миллиард доллар сармоя киритишини айтди.

Мадуро Москвада президент Путин билан ўтган икки кунлик музокаралардан сўнг 6 декабрь куни ўтган матбуот анжуманида иқтисодий ва сиёсий бўҳронни бошдан кечираётган Венесуэлага Россия 600 минг тонна буғдой етказиб бериш мажбуриятини олганини ҳам айтди.

Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат ўртасида юзага келган сиёсий инқироз ҳақида гапирар экан:

-Биз Венесуэлада террорчилик характерига эга бўлган ҳар қандай ҳаракатларни, вазиятни куч билан ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай урунишларни қоралаймиз,-деб айтди.