Москвадаги Журналистлар уйида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси¸ Москва Хельсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева билан хайрлашув маросими бўлиб ўтмоқда.
8 декабрь куни 92 ëшида вафот этган Алексеевани хотирлаш маросимида Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этди.
Людмила Алексееванинг жасади 11 декабрь куни кремация қилинади ва унинг хоки оилавий хилхонага кўмилади.
СССР ва мустақил Россия ҳокимиятининг кескин танқидчиси бўлган Алексееванинг инсон ҳақлари ҳимоясидаги фаолияти халқаро майдонда юксак ҳурмат билан эътироф этилган.