TIME журнали ўлдирилган ва қамалган журналистларни “Йил одами” деб эълон қилди

11 декабрь куни АҚШнинг TIME журнали 2018 йил давомида ўлдирилган ва қамоққа ташланган журналистларни “Йил одами” деб эълон қилди.

“Ҳимоячилар” деб номланган бу рўйхатга Риëд томонидан ўлдирилган саудийлик журналист Жамол Хашогги, роҳинжа мусулмонларининг қирғин қилинганини ëритгани учун Мьянмада қамоққа олинган Reuters агентлиги журналистлари – эр-хотин Ва Лоун ва Киав Со Оо, Филиппиндаги Rappler портали асосчиси Мария Ресса, The capital Gazzete таҳририяти¸ шунингдек ўз ишхонасида ҳужумга учраган "Эхо Москвы" радиостанцияси бош муҳаррири ўринбосари Татьяна Фельгенгауэрлар киритилди.

TIME таҳририятига кўра¸ бу журналистлар ҳақиқат ва фактларни қидиришдаги мукаммал бўлмаса-да муҳим изланишлари¸ ҳақиқатни гапиришда таваккални бўйнига олганлари учун мазкур мақомга лойиқ деб топилган.

TIME журнали 1927 йилдан бери “йил воқеаларига яхши ëки ëмон таъсир қилган шахсларни тақдирлаш мақсадида” “Йил одами”ни эълон қилиш анъанасини давом эттириб келмоқда.

Таҳририят 1950 йилдан бошлаб алоҳида шахслар қатори гуруҳларга ҳам шундай мақом бериш урфга киритди.