10 декабрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи кекса аёл ўғли калтаклагани ортидан касалхонага ётқизилди ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этди.
Бу ҳақда 12 декабрь куни хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, маст ҳолдаги ўғли 4 декабрь куни аёлнинг боши ва юзига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Вазирлик қотил ўғил ва унинг онаси шахсини очиқламаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.