Самарқанднинг Пастдарғом туманидаги “Балхиён” маҳалласида яшовчи 60 яшар тадбиркор Гулбаҳор Рўзиева 6 йилдан бери судга қатнайди.
OzodMikrofon рукнига боғланган аёлнинг иддаосича, “Пастдарғом буюм-савдо" бозори ҳудудида ўз ҳисобидан қурган учта дўкондан иккитаси бозор ва маҳаллий ҳокимиятнинг ўша пайтдаги мансабдорлари иштирокида ноқонуний равишда сотиб юборилган.
Савдо соҳасида 20 йилдан буён ишлаётганини айтган аёл учта дўкон қурилиши ва ишга туширилиши учун 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаганини айтади.
Тадбиркор Гулбаҳор Рўзиевага кўра, 2010 йилда қайта қурилган “Пастдарғом буюм-савдо” бозорида 161 та дўкон қурилган.
- Мен 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб, учта дўкон қурдим. Бири турмуш ўртоғим, бири ўғлим ва бири синглимнинг номига расмийлаштирилган, ҳамма ҳужжатларим бор. Лекин, иккита дўконимни биздан бекитиқча, сохта нотариал ҳужжатлар билан сотиб юборишган. 6 йилдан бери судга қатнайман, - дейди Гулбаҳор Рўзиева.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Президент Мирзиёевнинг тадбиркорларга берган ваъдаларига умид қилган пастдарғомлик аёл Озодлик радиоси орқали мурожаат йўллаш ўз ҳақларини тиклаш йўлидаги сўнгги умиди эканини айтади.
* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!