Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра¸ Шавкат Мирзиëев “аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечириш, халқ ҳаёти билан бевосита танишиш мақсадида” 13 декабрь куни Қашқадарëга борган.
Сафар давомида Мирзиëев «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойиҳаси бўйича қилинаëтган ишларни кўриш учун Ғузор туманига борган.
Табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи олувчи завод қурилишини “ноëб ҳодиса” деб баҳолаган маҳаллий расмий матбуот¸ президентнинг Қашқадарëга сафари муносабати билан бу вилоятда Мирзиëев ҳокимиятга келганидан кейинги “буюк ўзгаришлар” ҳақида ëзмоқда.
Озодликка маълум бўлишича¸ 13 декабрь куни “Шўртаннефтгаз” корхонасининг ëппасига ишдан бўшатилган юзлаб ишчиси президент билан учрашиб¸ унга шикоят қилишни режалаштирган.
Аммо ҳуқуқ тизимлари маҳалла посбонлари орқали уларнинг уйидан чиқишига йўл қўймаган.
“Шўртаннефтгаз” расмийси Озодликка 2 ноябрь куни корхонадаги “Тезкор қўриқлаш хизмати” бўлими бутунлай тугатилиб, унинг ўрнига ИИВ қўриқлаш хизмати билан шартнома тузилгани ортидан юзлаб қўриқчининг ишдан бўшатилганини билдирган эди.