Ўшда 18 декабрь куни Ўзбекистон – Қирғизистон чегараси юзасидан музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур учрашув икки давлат бош вазирлари Абдулла Арипов ва Муҳаммадкалий Абилгазиев даражасида ўтказилишини маълум қилган.
Бундан ташқари Ўшда бўлиб ўтадиган учрашув доирасида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари билан Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Бу кенгаш 2017 йилнинг сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга қилган давлат ташрифи доирасида имзоланган келишув асосида ташкил этилган.
Кенгашнинг илк йиғилиши шу йилнинг 29-30 март кунлари Фарғона вилоятида бўлган.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил этади.
Президент Мирзиёев давлат ташрфи билан 2017 йил 5 сентябрда Бишкекка борганида мазкур чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлингани тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.