Сўнгги ўн йилликда АҚШнинг Иллинойс штатида 700 нафар католик руҳоний болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланди.
Штат бош прокурори Лиза Мэдиганнинг айтишича, бу рақам католик черкови эълон қилганидан анча кўпдир.
Бош прокурорнинг 19 декабрда ёйинланган ҳисоботида таъкидланишича, 690 нафар руҳонийга нисбатан айблов ишончли далиллар билан исботланган. Бироқ черков фақат 185 руҳоний бачабозликда айблангани тўғрисида маълумот тарқатган.
“Католик черкови айбловлар юзасидан ҳар томонлама ва теран текширув олиб боришдан воз кечиш орқали ўзининг аҳлоқий мажбуриятларидан ҳам воз кечди”, дейилади ҳисоботда.
Бироқ Иллинойс штати католик епархияси руҳонийлар орасида бачабозликка барҳам бериш йўналишида 2002 йилдан бери самарали чора-тадбирларни қўллаб келаётганини билдирмоқда.