Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақидаги навбатдаги ҳисоботда мамлакатда расмийлар қийноққа тутиш, ўғирлаб кетиш, судсиз қатл этиш ҳамда бошқа жиддий қонунбузарликларга қўл уриб келаётгани айтилади.
20 декабрь куни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида (ЕХҲТ) тақдим этилган ҳисоботда ҳуқуқлари поймол қилинаётган гуруҳлар орасида гей, бисексуал ҳамда трансгендер (ЛГБТ) шахслар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ҳуқуқшунослар, мустақил матбуот ҳамда фуқаровий жамият ташкилотлари борлиги эътироф этилган.
Ҳисоботда, шунингдек, журналистлар ҳамда фуқаровий жамият фаоллари қўрқитиш муҳитида яшаётгани, қонунбузарлар эса жавобгарликка тортилмаётгани айтилади.
Ҳисобот муаллифларига кўра, Чеченистондаги жиноятларни тергов қилишга масъул бўлган Россия расмийлари ўз мажбуриятларини бажармай келади.
Чеченистон “барқарорликни сақлаш мақсадида жазосизликка йўқ қўйиладиган ўзгача, истисно ҳудуд ўлароқ кўрилмоқда“, дейилади ҳисоботда.