Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январида 1442 нафар чақалоқ туғилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда Kun.uz'нинг ёзишича, янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 727 нафари ўғил бола, 715 нафари эса қиз боладир.
“Энг кўп бола Самарқанд вилоятида (168 нафар) дунёга келди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (161 нафар) ва Қашқадарё вилояти (146 нафар) кучли учликни якунлаган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи куни 1961 нафар чақалоқ дунёга келганди.
Бугунги кунда мамлакат аҳолиси сони, 2018 йилнинг 1 октябридаги маълумотларга қараганда, 33 миллион 85 минг 200 кишини ташкил қилади.