Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 1 январдан Ўзбекистон консулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси билдирди. Бунга қадар Ўзбекистон консулхонаси Олмаота шаҳрида мавжуд эди.
Янги консулхона Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятларига хизмат кўрсатади.
Олмаотадаги бош консулхона эса Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятларига хизмат кўрсатади.
Яқин орада Оқтов шаҳрида ҳам Ўзбекистоннинг яна бир консулхонаси очилиши назарда тутилмоқда.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон 2019 йилда Россиянинг Ростов-Дон, Хитойнинг Гуанчжоу ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳам консулхоналар очишни режалаштирган