Давлат Статистика қўмитаси мамлакат деҳқон бозорларидаги энг қиммат нархлар Тошкент шаҳри ва вилоятида эканини маълум қилди.
Қўмитанинг билдиришича, энг қиммат мол гўшти Чирчиқда бўлиб, бир килоси 52 минг сўмдан, энг арзони эса Нукусда 26 минг сўмдан сотилмоқда.
Қўй гўштининг нархи эса энг қиммати Тошкентда - 46,6 минг сўм, энг арзони Жиззахда - 28 минг сўм.
Гурунчнинг энг арзони Гулистонда -4000 сўм, энг қиммати Тошкентда -19600 сўм.
Бундан ташқари Тошкент картошка, пиёз, сабзи, тухумнинг қимматлиги борасида ҳам етакчилик қилмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг энг арзон нархи Наманган, Андижон ва Гулистонда қайд этилган.