Кўрсаткичлари энг салбий бўлган 10 та ҳудуд – Нурота, Нишон, Элликқалъа, Пахтаобод, Дўстлик, Пахтакор, Избоскан, Бўстонлиқ, Бувайда, Қуйичирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларига жарима шаклидаги интизомий жазо қўлланилади.
Бу ҳақдаги топшириқни 10 январь куни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Мирзиёев берди.
Айни пайтда жиноятчиликни жиловлашда энг юқори натижага эришган 10 та ҳудуд – Ширин ва Гулистон шаҳарлари, Шаҳрисабз, Янгийўл, Кегейли, Қонликўл, Ховос, Сардоба, Миробод, Ўртачирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари моддий рағбатлантириладиган бўлди.