Андижон вилоятининг деярли барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошган. Вилоятда аёллар жиноятчилигининг салмоғи юқори бўлиб, республика кўрсаткичининг 8,5 фоизини ташкил этган.
Бу ҳақда 10 январь куни жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб президент Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида айтилгани тўғрисида давлат раҳбари расмий сайти хабар қилди.
Қорақалпоғистонда жиноятчилик 31 фоизга камайган бўлса-да, қотиллик ҳолатлари кўпайган. Наманган вилоятида ҳам бу борада аҳвол қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Ички ишлар вазирлигига юқоридаги масалалар бўйича вазиятни тубдан яхшилаш, чуқур таҳлил асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.