Uzbekistan Airways халқаро стандартларга мос тушувчи парвозларни бажаришда давом этяпти, Uzbekistan Airways авиапарки таркибидаги барча ҳаво кемалари режали техник кўрик ва модификациядан мунтазам равишда ўтказилади, улар вақтида самолётлар рейслардан олинади. Миллий авиакомпания йўловчилари ўрганган даражадаги парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу жараёнлар янги ҳаво кемаларига, жумладан, Boeing-787 Dreamliner’га ҳам қўлланилади.
Бу ҳақда Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Озодликка йўллаган баёнотда айтилган.
Баёнотда айтилишича, Миллий авиакомпания Дримлайнерларидан бири режали хизмат кўрсатиш ва модификацияга йўллангани, уларнинг якуни бўйича худди шу турдаги иккинчи ҳаво кемаси ҳам бундай жараёнларга юборилган.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner учқичи 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг¸ рейсдан олингани, регистрация рақами UK-78701 бўлган бу учқич¸ кейинги ой ишдан чиққан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ихтиëридаги иккинчи Dreamliner эканлиги тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.