HRW: Ўзбекистон раҳбариятининг умид уйғотган ислоҳотлари ҳали амалга ошмади

Ўзбекистоннинг кўп йиллик етакчиси Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг президент лавозимига ўтирган Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари даҳшатли даражада абгор бўлган мамлакатда бу соҳадаги вазиятни ислоҳ қилиш йўлида умидбахш қадамларни ташлади.

Шу сўзлар билан бошланади Халқаро Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг 2018 йил якунларига оид 17 январда эълон қилинган ҳисоботининг Ўзбекистондаги вазият таҳлилига бағишланган бўлими.

Ташкилот ўз ҳисоботида 2018 йил давомида қўлга олинган журналист ва узоқ муддатга кесилиб, жазо ўтаётган бир қатор сиёсий маҳбуслар озод қилинганини, оммавий ахборот воситалари бироз жонланиб қолганини, ҳукумат пахтачилик соҳасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга уринганини, қўл остидагилар билан номуносиб муомалада бўлган баъзи раҳбар ходимлар онлайн-дебатлар ортидан жазоланганини эътироф этган.

Айни пайтда, Human Rights Watch фикрича, Ўзбекистонда бошқарув авторитар бўлиб қолмоқда, умид уйғотган ислоҳотлар ҳали амалга оширилмаган. Хавфсизлик хизматлари ваколатлари ўта кенглигича қолмоқда, эркин сайловлар ва сиёсий плюрализм ушлаб бўлмайдиган орзу бўлиб қолмоқда, сиёсий мотивли айбловлар билан қамалган минглаб кишилар ҳануз турмаларда қолмоқда.

Ҳисоботнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишингиз мумкин.