Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Facebook ва Youtube порталларининг ëпиқ қолаëтгани¸ ҳатто уларга VPN орқали кириш ҳам қийинлашганини айтаëтган бир пайтда¸ Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги маҳаллий матбуотга видеоҳостингига киришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдиришда давом этмоқда.
18 январь куни kun.uz сайти иқтибос келтирган вазирлик вакиллари ўзбекистонликлар дуч келаëтган муаммо учун масъулиятни билвосита Faceboок ва Youtube томонга қўйган.
Айтилишича¸ бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги Facebook маъмурияти билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўраб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган”.
«Ушбу масала юзасидан мамлакатнинг чет элдаги элчихоналари орқали кўмак кўрсатилмоқда», – деган Kun.uzнинг аноним манбаси.