Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги олтин захираси билан боғлиқ маълумотларни махфий маълумотлар сирасида чиқариш ҳақидаги қарорни имзолади.
Президентнинг "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 17 январь куни имзолаган қарори Lex.uz сайтида чоп этилди.
Қарорда мамлакатда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган олтин миқдорини махфийлик режимидан чиқариш бўйича чора-тадбирларни 1 ой ичида қабул қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, олтин захиралари билан ишловчи корхоналарда хавфсизлик хизматининг режим-махфий штатида ишлайдиган ходимлар сонини қисқартириш айтилган.
2018 йилнинг декабрь ойида Молия вазирлиги мамлакатда турли соҳаларга оид қатор маълумотларни махфий маълумотлар сирасидан чиқаришни таклиф қилган ва бу таклиф жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.
Бундай маълумотлар сирасида, жумладан:
- фойдали қазилмаларнинг умумий захиралари, уларни қазиб олиш (ишлаб чиқариш) ва сотиш, шунингдек маблағларни тақсимлаш тўғрисидаги маълумотлар;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатларининг 2013 йилдан кейинги молиявий ҳисоботларини миллий ва халқаро стандартлар асосида;
- Олтин-захира захиралари ва уларнинг тузилмаси ҳақидаги 2017 йил 1 январгача бўлган маълумотлар;
- Давлат ва давлат кафолатлаган қарздорликларнинг (ички ва ташқи) умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталар шакли, фоиз ставкалари, қоплаш шартлари, пулларни қайтаришнинг ташкилотлар кесимида қарздорлик мажбуриятларини ўз ичига олгани тўғрисидаги маълумотлар бор.