Навальний "алданган бюджетчилар учун" махсус лойиҳа бошлади

Алексей Навальний

Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари¸ мухолифатчи Алексей Навальний "Навальний касаба уюшмаси" деб номланган янги лойиҳа бошлаганини эълон қилди.

Бу лойиҳадан мақсад¸ Навальнийнинг айтишича¸ ойлик тўланмаëтган давлат ишчи-хизматчиларини бирлаштиришдир.

Булар эса¸ бюджетдан ойлик олувчи ўқитувчи¸ врач¸ фан ва маданият ва ижтимоий соҳа ходимларидир.

Навальний ўз касаба уюшмасига сайт орқали аъзо бўлганларга¸ қонунга мувофиқ қанча ойлик олиши кераклигини аниқлаб бериш ва тегишли идораларга уни тўлаш таъминланиши борасида ҳуқуқий ëрдам беришни ваъда қилмоқда.

24 январь кунги баëнотида Навальний ўзининг йиллар давомида коррупциядан норозилар гуруҳи учун ишлагани¸ ҳозирга келиб «алданган бюджетчилар» учун ишлаëтганини таъкидлаган.