Россия Венесуэлага 400 ёлланма аскар жўнатганини инкор қилди

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Кремль президент Николас Мадурони қўриқлаш учун Венесуэлага 400 ёлланма аскар жўнатилгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

27 январь куни Россия телеканлида чиқиш қилган президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков жанггарилар тўғрисидаги саволга жавоб берар экан: “Қўрққанга қўш кўринади. Кремль бундай маълумотларга эга эмас” қабилида жавоб берди.

Reuters 25 январь куни Россиядан Венесуэлага "ЧВК Вагнер" деб аталувчи ҳусусий ҳарбий компаниянинг 400 жангчиси легитимлиги тан олинмаётган президент Николас Мадурони қўриқлаш учун жўнатилгани тўғрисида хабар берган эди.

Венесуэлада мухолифат етакчиси Ҳуан Гуайдо Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари ортидан 23 январда ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган.

Хуан Гуайдони АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина ва Колумбия вақтинча президент сифатида тан олди.

Ўз навбатида, атиги икки ҳафта олдин иккинчи олти йиллик муддат учун қасамёд келтирган амалдаги президент Николас Мадуро Гуайдо ҳокимиятини тан олмади.

Россиядан ташқари Мадурони Хитой, Эрон, Сурия, Куба ва Туркия ҳам қўлламоқда.