Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди¸ деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Йиғилишда келтирилган рақамларга кўра¸ экспорт тушумлари бўйича мажбурий сотув бекор қилинганидан кейин валюта тушумларининг ички бозордаги улуши 30 фоиздан 61 фоизга кўтарилган.
Расмий хабарда ëзилишича¸ йиғилишда президент олтин-валюта захиралари таркибини оптималлаштириш, валюталарни сақлашда халқаро тажриба асосида қимматли қоғозлар, жумладан, юқори ликвидли облигациялардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.
Президент матбуот хизмати хабарида валюта соҳасидаги жорий вазият¸ хусусан¸ ундаги муаммолар ҳақида президентнинг қандай фикр билдирганига оид бирор маълумот йўқ.