Ўзбекистон армиясининг 27 нафар офицери Россиянинг Челябинск вилоятидаги танк дивизиясида малака оширади. Бу ҳақда 30 январь куни ТАСС хабар берди.
Хабарда айтилишича, Марказий ҳарбий округ кўмондони генерал-лейтенант Александр Лапин матбуот анжуманида ўзбек офицерлари февраль ва март ойларида малака ошириш учун келишларини айтган.
“Малака ошириш жараёнида ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга қўшинларнинг янгича ҳаракатланиши, жумладан, тунда ва кундузи учувчисиз бошқариладиган аппаратларга, диверсион-жосуслик гуруҳларига қарши курашни ўргатамиз”, деган Лапин.