Ўзбекистонда жиноятчилик 2018 йилда 2017 йилдагига нисбатан 33,5 фоизга камайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик ва матбуот билан алоқа бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурҳонов 30 январда бўлган матбот анжуманида билдирди.
Расмийга кўра, 2017 йилда 73 692та жиноят рўйхатга олинган. 2018 йилда эса рўйхатга олинган жиноятлар сони 49 011тани ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга оздир.
“ 2017 йилда 519 марта қотиллик содир этилган бўлса, 2018 йилда бу рақам 432тани ташкил этиб, 16,8 фоизга камайган. Қасддан оғир тан жароҳати етказиш 1397тадан 1171тага қадар камайди. Номусга тегиш 376тадан 2018 йилда 222та ҳолат камайиб, бу борадаги кўрсаткич 41 фоизга камайишига эришилган", - деди генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов.
Айни пайтда расмий бугунги кунда товламачилик билан боғлиқ жиноятлар анча кўпайганини таъкидлади.