2019 йилнинг январида автомобиллар учун ёнилғи нархлари 0,7 фоизга қимматлади. Бензин нархи барқарор сақланиб қолди, метан гази нархи 9,4 фоизга кўтарилди, пропан гази нархи эса, аксинча, 14,4 фоизга арзонлади.
Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар қилди.
Хабар қилинишича, метан нархлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сезиларли даражада Сирдарё вилоятида (ой давомида 1,2 марта), пастроқ суръатларда эса Бухоро вилоятида (3,1 %) қимматлагани қайд этилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги нархлар ўзгаришини инобатга олмаганда пропан нархларининг арзонлашиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилган.