Президент Мирзиёевнинг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига ўзгартириш киритилди.
Адлия вазирлигининг Telegram тармоғидаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида берилган хабарга кўра, ўзгартиришларга мувофиқ, агар истеъмолчилар олдиндан тўлов миқдорини туширишни истаб, расман мурожаат қилсалар, олдиндан тўланадиган мажбурий миқдорни 50 фоизга қадар тушириши мумкин бўлади.
Шу пайтгача энергия учун олдиндан тўланадиган миқдор 100 фоиз қилиб белгиланган, бу миқдор тўланмаган тақдирда эса, истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилаётган эди.
Эндиликда 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар ой охиригача якуний ҳақни тўламаса, уларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.