Тошкентда икки кечада фохишаликда гумонланган 74 аёл ушланди

Иллюстратив сурат.

Пойтахт Тошкентнинг 6 та туманида ички ишлар ходимлари икки кун мобайнида ўтказган тунги рейдлар пайтида 74 нафар аёл фоҳишаликда гумонланиб қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида 5 февралга ўтар кечаси 34 нафар, 6 февралга ўтар кечаси 40 нафар аёл қўлга олинди.

Уларнинг 11 нафари аввал фоҳишалик билан шуғуллангани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани аниқланди.

Барча қўлга олинган аёллар ИИБга олиб борилда ва уларнинг шахси тасдиқланди. Ўша ерда улар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Хабарда айтилишича, бу аёлларга ишга жойлашишда ва турар-жой муаммосини ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.