Каттақўрғонда эрини ўлдирган аёл қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида турмуш ўртоғини пичоқлаган аёл қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, воқеа 6 февраль куни Муртак қишлоғидаги Олмазор маҳалласида содир этилди.

Д.С., исмли аёл уйда эри билан жанжаллашиб қолган. Ғазабини боса олмаган Д.С., эри Т. Р.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

“Мазкур ҳодиса натижасида Т.Р., касалхонага ётқизилган. Д.С., ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.