Украина парламенти россияликларга украин сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
Мазкур қонун 7 февраль куни қабул қилинди. Украинада март ойида президентлик сайлови ва йил охирида парламентга сайлов ўтказилади.
Қонунга асосан, Россия ҳатто Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам Украинага ўз кузатувчиларини жўната олмайди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти аввалроқ Украинадаги президентлик сайловини кузатиш миссияси таркибига икки нафар Россия фуқароси номзодини ҳам киритган эди.
Украина парламенти 2015 йилнинг январида Россияни “агрессор давлат” сифатида тамсил қилувчи қарорни қабул қилган эди.