Сурхондарёда фарзандини 400 долларга сотган аёл ушланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари янги туғилган қизини 3 миллион беш юз минг сўм (қарийб 400 АҚШ доллари)га пуллаган фарғоналик аёлни қўлга олган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, аёл чақалоғини 26 январда сотган ва Тошкентга кетишга чоғланаётганида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Чечак ота маҳалласида яшовчи З.С. (аёл) эса 3 ёшли ўғлини икки нафар шахсга, Талқоқ МФЙ ҳудудида 8 000 000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Сал олдин Тошкентда ўз фарзандини 300 долларга сотаёган ота-она қўлга олинганди.

Ўзбекистон жиноят кодекси 135 моддасига мувофиқ, одам савдоси бўйича 3 йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.