Андижонда Венгриянинг «Mediorad plus Kft» ширкати кардиожарроҳлик клиникасини қурадиган бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, кардиожарроҳлик клиникасини барпо этиш учун асли россиялик ишбилармонларга тегишли бўлган Венгрия ширкати 12 миллион евро сармоя киритмоқчи.
Ширкат вакили Владимир Серов каридожарроҳлик клиникаси вилоят реабилитация шифохонаси ҳудудида қурилишини билдирди. Вакил клиника энг илғор технологиялар асосида жиҳозланишини таъкидлади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов сўзларига кўра собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик ва хавфли ўсма касалликлари йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади.