1 апрелдан автомашинага номерни "Ягона дарча" беради

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жорий йил 1 апрелидан автомототранспорт воситаларини рўйхатга олишни Давлат хизматлари агентлигига топширади.

Бу ҳақда хабар қилган ИИББ матбуот хизматига кўра, 1 апрелдан янги автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, давлат рақам белгиларини олиш учун Тошкентдаги 11 та «Ягона дарча»дан исталган бирига мурожаат қилиш мумкин.

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳозирча ЙҲХБ ихтиёрида қолади.