“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:
159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 триллион сўм сарфланади;
умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;
1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;
36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.
556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;
ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;
361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;
214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;
378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;
280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;
жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;
296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.
Озодликка келаётган хабарларда "Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш жараёнида аҳоли ҳуқуқлари бузилаётганидан шикоят қилиб келади.