Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши пойтахтдаги бир қатор бузилиш ишлари юзасидан чуқур ташвиш билдиради, деб бошланади тилга олинган кенгаш баёноти.
«Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар, шаҳар маъмурияти вакилларининг баёнотлари, шунингдек, ўтган ҳафта давомида Тошкент аҳлининг фикрини таҳлил қилиб, Жамоатчилик кенгаши фуқаролар ўзини ҳимоясиз ҳис этиши, Тошкентда эски турар-жойларни янгилаш, шаҳарсозлик лойиҳасини ривожлантириш тартибсиз олиб бориши оқибатида шахсий мулкка нисбатан таҳдидларни билиши – йўл қўйиб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблайди.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи кишилар билан учрашувда билдирган фикрини инобатга олиб, биз шаҳар маъмуриятининг амалдаги қонунлар асосида ҳаракат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз», – дейилади кенгаш баёнотида.
Жамоатчилик кенгаши тарқатган баёнотда айтилишича, ўзгариш, қурилиш лойиҳалари ва йирик дастурларни амалга оширишнинг бошқа жиҳатлари маҳаллий аҳоли билан келишилган ҳолда амалга ошириш масаласи амалдаги қонунларда назарда тутилмаган. Шунингдек, товон тўлаш тартиби ҳам аҳолининг норозилигига сабаб бўлади.