Украина президенти контрабанда можароси ортидан яқин сафдошини ишдан олди

Украина президенти Петро Порошенко шов-шувли қурол-яроғ контрабандаси можароси ортидан яқин сафдоши - Хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши раиси биринчи ўринбосари Олег Гладковскийни ишдан бўшатди.

Душанба куни баёнот берган Порошенко, мудофаа учун олди-сотдилардаги йирик қонунбузарликларда Гладковскийнинг номи тилга олинган журналистик суриштирув жамоатчиликда катта мунозара уйғотгани ҳақида гапирди.

Порошенко, Гладковскийнинг ишдан олиниши унинг айбдорлиги ёки бу ишга алоқадорлигини билдирмаслиги, аксинча холис текширув ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида қилинганини алоҳида таъкидлади.

Ўтган ҳафта ошкор қилинган "Бизнинг пулларимиз Денис Бигус билан" номли журналистик суриштирувда Гладковскийнинг ўғли - Игорнинг Россиядан борадиган ҳарбий техника қисмлари контрабандасига алоқадорлиги даъво қилинган. Гладковскийннинг ўзи бу иддаоларни рад этмоқда.

31 март куни эса Украинада президентлик сайлови бўлиб ўтади ва сайлов арафасида очиқланган бу суриштирув ортидан амалдаги президент Петро Порошенко номига танқидлар яна кучайди.