Жинсий озчилик ҳамжамияти учун туризмни ташкил этиш масаласи билан шуғулланувчи Spartacus.gayguide сайти Ўзбекистонни гей ва лесбиянкалар учун энг хавфли бўлган давлатлар қаторига киритди.
Сайт томонидан эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон 197 давлат орасида 159-ўринда қайд этилди.
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон гей ва лесбиянкалар учун толерантроқ давлат деб топилди. Қозоғистон рейтингдаги 83-ўринни эгаллади. Қирғизистон 95-ўринда, Тожикистон 110-ўринда, Туркманистон 174-ўринда қайд этилди.
Spartacus.gayguide сайти шундан келиб чиқиб, жинсий озчилик вакилларига Ўзбекистон ва Туркманистонга саёҳат қилмасликни тавсия этган.
Рейтингда Канада, Португалия ва Швеция жинсий озчилик ҳамжамияти саёҳат қилиши учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди.