Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазо кучайтирилади. Бу борадаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Хабарда айтилишича, қонун лоийҳаси “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан ишлаб чиқилган.
Янги қонунга асосан ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни содир этган ва уларни қийнаган шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима солинади. Бунга қадар бундай ҳаракатлар учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан икки баробаригача бўлган миқдорни ташкил этар эди.
Жаримага тортилган шахс ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз ҳаракатини йил давомида яна такрорласа, энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача жаримага ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилади.