Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор минтақасида яшовчи она-бола бўри ҳужуми қурбони бўлди.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича¸ 83 яшар Амалбегим Ташрифбекова ва унинг 55 яшар қизи Мастибегим Давандова 7 март куни тонгда бўрилар ҳужуми оқибатида нобуд бўлган.
Маҳаллий аҳоли¸ расмийлар ов милтиқларини тортиб олиб¸ бўриларни отишни тақиқлаши ортидан ўзларининг бўри ҳужумидан ҳимоя қилолмай қолгани ва оқибатда қурбонлар сони кўпайганидан шикоят қилмоқда.
2017 йил июлида уч яшар бола бўри ҳужумидан ўлган бўлса¸ ундан олдин кекса аëл ҳам бўрилар томонидан бўғизлаб кетилган эди.