Россиянинг қатор шаҳарларида 10 март куни Интернет эркинлиги талаб қилинган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Москвадаги митингда, “Оқ ҳисоблагич” ташкилотининг билдиришича, 15 мингдан кўпроқ, полицияга кўра, 6 500 одам иштирок этган. Норозилар: “Россия эркин бўлади”, деб ҳайқирдилар.
Намойшлар Россияда Интернет назоратини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлангани ортидан ўтказилди.
Хабарларда айтилишича, намойиш пайтида 29 одам, жумладан, Озодлик радиоси рус хизмати мухбири Андрей Киселев ҳам полиция томонидан қўлга олинди. Киселев полицияда 5 соат ушлаб турилганидан сўнг, кеч соат ўнда қўйиб юборилди.