Ëқутистондаги марказий осиëлик ҳайдовчилар зўравонликдан қўрқиб¸ ишга чиқмади

Муҳожирларга қарши борозилик акцияси.

Маҳаллий аëлнинг марказий осиëлик муҳожир томонидан зўрлангани ҳақидаги хабарлардан кейин кучайиб кетган мигрантларга қарши акциялар сабаб 19 март куни Ëқутистонда 80 дан ошиқ автобус ҳайдовчиси ишга чиқмади.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ 18 март куни мигрант-ҳайдовчилар калтаклангани ортидан ўз хавфсизлигидан чўчиган муҳожир ҳайдовчилар ишга чиқмаган.

Якутск ягона диспетчерлик хизмати шаҳардаги 430 йўналишдаги автобусдан 90 га яқини юрмаëтгани¸ айни пайтда 19 март куни вазиятнинг тинчигани ва бошқа зўравонлик ҳолатлари қайд этилмаганини билдирди.

Муҳожир ҳайдовчиларнинг ишга чиқмагани баробарида марказий осиëликларга қарашли мева-сабзавот дўконларининг ҳам 19 март куни ëпиқ қолаëтгани¸ меҳнат муҳожирлари ҳужжатларининг текширилаëтгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра¸ Ëқутистон полицияси маҳаллий аëлни зўрлаганликда гумонланаëтган уч шахсни қўлга олгани ва ушланганлардан бирининг жиноятга иқрор бўлган. Ҳозирча ушланганлар шахсига оид маълумот очиқланмади.