Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев етакчилик қиладиган Социал демократик партия ўзининг мухолифат сафига қўшилганини эълон қилди.
Партия матбуот котиби Қундуз Жўлдубаеванинг журналистларга билдиришича¸ бундай қарор ҳукуматни танқид қилиш ва мамлакат тараққиëти учун муқобил йўлларни таклиф қилиш имконига эга бўлиш мақсадида қабул қилинган.
Айни пайтда¸ партия расмийси¸ социал-демократларнинг ҳукмрон партия билан коалициядан чиққан-чиқмаганига аниқлик киритмади.
Социал демократик партия Қирғизистондаги жорий ҳукмрон коалиция таркибидаги энг йирик сиëсий гуруҳдир.
Бир гуруҳ социал демократлар Атамбаевнинг Сооронбай Жээнбеков билан ҳамкорлигига қарши чиққанидан сўнг¸ партия ичида жиддий бўлиниш бошлангани кузатилган.
17 март куни Атамбаев Жээнбековни ҳокимиятга олиб келгани учун партиядошлари ва қирғизистонликлардан кечирим сўради
Социал демократик партиянинг навбатдаги йиллик қурултойи 6 апрелга белгиланган.