Қозоғистон Сенати раиси вақтинча президент сифатида қасамёдга келтирилади

Қозоғистон Сенатининг раиси Қасимжўмарт Тўқаев .

Қозоғистон Сенатининг раиси Қосимжўмарт Тўқаев 20 март куни вақтинча президент сифатида қасамёдга келтирилади.

Конституцияга мувофиқ¸ Сенат раиси амалдаги президент ўз вазифасини бажаролмай қолганида ёки истеъфо берганида навбатдаги сайловга қадар президент ваколатини бажариб туради.

Тўқаевни қасамёдга келтириш маросими қозоқ парламенти палаталарининг қўшма йиғилишида, маҳаллий вақт билан соат 12да ўтказилади.

Қозоғистонни 30 йил мобайнида бошқарган 79 яшар Назарбоев 19 март куни халққа қилган жонли телемурожаатида истеъфога чиққанини билдирган эди.

Назарбоев ўз чиқишида «Нур Отан» партияси лидерлигини ва Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини ўзида сақлаб қолишини билдирган.

2010 йили мамлакат парламенти Нурсултон Назарбоевга Элбоши мақоми берган ва бу мақомга кўра¸ Биринчи президент дахлсизлиги у президентликдан кетганидан кейин ҳам сақланади. Бу ҳақдаги қонунга мувофиқ¸ Элбоши умрининг охиригача ҳибсга олинмайди, тинтув ва сўроқ қилинмайди¸ айни пайтда унинг оила аъзолари мол-мулки дахлсизлиги бир умр сақланади.