Жанубий Корея Ўзбекистонга меҳнат квотасини кўпайтирди

Жанубий Корея пойтахти Сеул манзараси.

Жанубий Корея Ўзбекистонга бериладиган меҳнат квотасини юзтага оширди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 20 март куни билдиришича, 2019 йилда Жанубий Кореяга аввалгидай 3100 одам эмас, 3200 одам ишлаш учун жўнатилади.

Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган йиллар давомида Жанубий Кореяда 31 628 нафар ўзбекистонлик иш билан таъминланган.

Бугунги кунда эса кореялик иш берувчиларга тақдим этиладиган номзодлар захира сони 4980 одамни ташкил этмоқда.

Жанубий Кореяга ишга жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат қилиш муддати 4 йилу 10 ойни ташкил қилади. Шундан сўнг муҳожир ватанига қайтиши шарт бўлади.