Тошкентда Наврўз 4 кун нишонланади. Тадбирлар жадвали

Иллюстратив сурат.

Пойтахт Тошкентда жорий йилги Наврўз сайллари 21 мартдан 24 мартгача давом этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 20 март куни маълум қилди.

21 март куни бошланадиган сайил доирасида мумтоз ва замонавий мусиқа ихлосмандлари учун концертлар, қўргазмалар, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари бўлиб ўтади.

Наврўз сайлида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали қуйидагича:

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида. Соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.

Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00гача вилоятлар кўргазмаси, DJлар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.

Давлат хавфсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача “Шарқ бозори” ташкил этилади.

Зарафшон КСМ автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.

«Hyatt regency» меҳмонхонаси. Соат 12:00дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.