МИБ ривожлантириш жамғармаси 5 млрд сўмга қураётган "Сой бўйи" сайлгоҳи 9 майда очилади

“Сой бўйи” сайилгоҳи. Сурат Бош прокуратуранинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, сайлгоҳ лойиҳасига кирувчи турли объектлар қурилишига Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари "бош-қош бўлмоқда".

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб, маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, шу кунда пойтахтнинг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасидан Тараққиёт кўчаси бўйлаб то Келес йўли кўчасигача бўлган “Дамариқ” каналининг соҳилбўйи ҳудудида “Сой бўйи” сайилгоҳини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати 2018 йилнинг 30 ноябрида “Сой бўйи” сайилгоҳи Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармасининг 5,0 млрд. сўм маблағи ҳисобидан амалга оширилажагини хабар қилган эди.

МИБ сайлгоҳ қурилишини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил, 30 июлидаги фармойишига биноан амалга оширмоқда.