Республика бўйича 266 минг гектар суғориладиган экин ер мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги камайиб фойдаланишдан чиқиб кетган.
Бу маълумот Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада йиллар давомида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмасдан келинган, мелиоратив ҳолати ёмонлашган суғориладиган ер майдонларини босқичма-босқич фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси матнида келтирилди.
Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Ҳукумат қарори лойиҳасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш, ушбу майдонлардаги сув хўжалиги тизимини тиклаш ҳамда босқичма-босқич фойдаланишга киритиб самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгилаб қўйилган.