Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 3 ойлик чақалоғини 8 минг АҚШ долларига сотаётган фуқаро ушланди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, асли самарқандлик 25 яшар Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида сотаётган пайтда ушланган.
Ҳодиса шу йилнинг 18 март куни юз берган.
«Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Daryo.uz нашрининг илова қилишича, аввалроқ Термизда 2-синфда ўқийдиган ўғлини 25 миллион сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинган. Бундан ташқари, Хоразмда икки ҳафталик чақалоқни 200 долларга сотишга уринган ҳамшира, Сирдарёда 3 яшар ўғлини 1100 долларга, Сурхондарёда эса бир ҳафталик чақалоғини 3,5 миллион сўмга баҳолаган оналар ушланган.